Сурхондарёнинг еттита туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази очилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманига ташрифи давомида “ЗООМ” платформаси орқали вилоятимизнинг еттита туманида, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Жарқўрҳон, Қумқўрғон, Музработ ва Термиз туманларидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг очилиш маросимида иштирок этди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соҳадаги хизматларни фуқароларга янада яқинлаштириш борасида белгилаб берган топшириқларини сифатли амалга ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, мутасаддилар иштирокида Ангор, Қумқўрғон, Шеробод, Термиз, Олтинсой ва Қизириқ туманларида спорт таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Айрим спорт мактабларида мураббийлар томонидан машғулотлар тўлиқ ўтилмасдан, ойлик иш ҳақлари ёзиб келинганлиги ҳолатлари аниқланган.
Вилоят раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ушбу ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўради. Давлатимиз раҳбарининг спортни ривожлантиришга қаратаётган эътиборини суистеъмол қилишга ҳеч ким ҳаққи йўқлиги таъкидланди.
Спорт соҳаси мутасаддиларига аҳолини, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш спортчиларни Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига тайёрлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Вилоят ҳокими яна бир бор шогирдлари Олимпида ғолиби бўлган мураббийларга хонадон, Жаҳон чемпиони бўлганларга автомобиль топширилишини таъкилаб ўтди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz