Сурхондарёнинг 6 та туманида экспорт логистика марказлари ташкил қилинди
Президентимиз раислигида жорий йил 18 март куни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими Музработ, Ангор ва Жарқўрғон туманларида ташкил этилган экспорт логистика марказлари фаолияти билан танишди.
Экспортёр корхоналар ҳамда тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Мулоқотларда ушбу ҳудудларга яқин туманлар сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда алоқадор мутасадди бошқармалар бошлиқлари иштирок этишди.
Сурхон воҳасида қишлоқ хўжалиги экинлари, айниқса, сабзавотлар, хусусан, помидор, бодринг, булғор қалампири, пиёз, саримсоқпиёз, карам, гулкарам, брокколи, дайкун, қизил лавлаги каби маҳсулотлар юртимизнинг бошқа минтақаларига қараганда анча эрта пишиб етилади. Бунда деҳқонлар томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг ўз вақтида сотиб олиниши ва хорижий давлатларга экспорт қилинишини ташкил этиш муҳим масала ҳисобланади.
Вилоят раҳбари туманлардаги экспорт логистика марказларида ана шу масалаларга эътибор қаратди. Экспортёр корхоналар, тадбиркорлар ҳамда маҳсулот етиштирувчилар билан мулоқотда тизимдаги муаммолар таҳлил қилинди. Мутасаддиларга транспорт, логистика, карантин, божхона ва бошқа масалалардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, пишиб етилган маҳсулотларнинг ўз вақтида экспорт қилиниши, унинг нарх навосининг деҳқонлар меҳнатига муносиблигига эътибор қаратиш вазифаси топширилди.
Шунингдек, экспортёр корхоналарнинг маҳсулотга бўлган талабини ўрганиб, деҳқонлар билан ўзаро алоқаларини ўрнатишга, маҳсулот топишга кўмаклашиш, логистика марказларида карантин, божхона, банк, транспорт, ЙПХ каби мутасадди ташкилотлар вакиллари доимий фаолият олиб боришини йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилоятининг 6 та туманида, хусусан, Музработ, Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денова ва Сариосиё туманларида экспорт логистика марказлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг жойлашув манзиллари билан телеграмдаги расмий каналимизда танишишингиз мумкин.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ