Жарқўрғон ва Термиз туманида “Янги Ўзбекистон” массивлари билан танишилди
Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Термиз ва Сариосиё туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу массивларда амалга оширилаётган ишлар, қурилиш-таъмирлаш жараёнларининг бориши билан танишиш мақсадида Термиз ва Жарқўрғон туманларида бўлди. Дастлаб, вилоят раҳбари Жарқўрғон тумани “Қораянтоқ” маҳалласида бўлиб, 24,5 гектар майдонда, 396 та хонадонли 20 та кўп қаватли турар жой биносини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массивининг наватдаги босқичи қурилиши билан танишди. Мазкур лойиҳа 2022 йилда бошланган бўлиб, ўтган йилларда қурилиши тугалланган турар-жойлар фойдаланишга топширилган.
Лойиҳанинг кейинги босқичларини ҳам сифатли ва муддатида амалга ошириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, турар-жойларда зарур инфратузилмаларнинг бўлишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жарқўрғон туманига ташриф давомида вилоят раҳбари “Сурхон жар барака” МЧЖ томонидан 100 гектар майдонда ташкил этилаётган лимончилик иссиқхонаси билан ҳам танишди. Лимон кўчатлари экиш ва парваришлаш ишларини кўздан кечирди. Тадбиркорга лойиҳанинг кейинги босқичларини ҳам ишга тушириш, иш ўринлари яратиш борасида тавсиялар берди.
Шундан сўнг, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида 28,5 гектар майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Масъуллар, қурилиш-пудрат корхоналари вакиллари вилоят раҳбарига ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан ахборот беришди. Турар-жойлар қурилишида замонавий, энергиятежамкор қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш, ишларни жадаллаштириш, кўп йиллик лойиҳанинг жорий йилга мўлжалланган босиқичини муддатида якунлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.ф
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz