Татаристон делегацияси Термиз археология музейида бўлишди
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов раҳбарлигидаги меҳмонлар Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Термиз археология музейига ташриф буюришди. Музейда сақланаётган экспонатлар билан танишишди.
Мазкур музей мамлакатимизда ягона археология йўналишдаги музей бўлиб, ихтисослашган музейлар сирасига киради. Унда Сурхондарё вилоятида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган осори-атиқалар сақланади ва илмий жиҳатдан ўрганилади ҳамда кенг оммага намойиш этилади.
Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи муносабати билан 2002 йилда ташкил этилган ушбу музейда сақланаётган экспонатлар сони 115,8 мингтани ташкил этади.
Меҳмонларга воҳамизнинг энг қадимги тош давридан XX асргача бўлган тарихидан сўзловчи экспонатлар таништирилди ҳамда уларга маълумотлар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz