Сурхондарё вилояти ҳокими Хитойнинг икки делегациясини қабул қилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг шаҳарсозлик ва саноат маҳсулотлари, робототехника, электроника воситалари ишлаб чиқариш, ер ости қазилма бойликлари ҳамда қуёш панеллари ва шамол станциялари ўрнатиш соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар раҳбарларидан иборат иккита делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарларининг ўзаро ташрифлари, хусусан, жорий йил январь ойида Президентимизнинг ушбу давлатга ташрифида эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, компаниялар билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратилганлиги қайд этилди.
Делегация вакиллари билан мулоқотда Сурхондарёнинг савдо-иқтисодий, инвестицион салоҳияти, саноати ва электроника ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Хитойлик тадбиркорлар ўзларининг лойиҳаларини тақдимот қилишди.
Музокаралар якунида вилоятимиз раҳбари хитойлик инвесторлар учун воҳамизда лойиҳаларни йўлга қўйишлари учун зарур ёрдамлар кўрсатишга тайёр эканлигини таъкилади. Хитой томони вакиллари ҳам Сурхондарёда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини маълум қилди.
Таклиф қилинган лойиҳалар икки томон мутахассислари томонидан батафсил кўриб чиқилишига, амалий ишларни бошлашга келишиб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz