Сурхондарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Маълумот учун, Ш.Кичкилов 1981 йилнинг 28 апрелида Термиз шаҳрида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университети (кундузги), 2006 йилда Тошкент давлат юридик институти (сиртқи), 2010 йилда Термиз давлат университети (сиртқи), 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги –тарих, юриспруденция, иқтисодиёт, давлат бошқаруви
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди, Термиз шаҳар ҳамда Термиз тумани суд ижрочилари бўлинмалари, Марказий банк Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси, Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси вилоят ҳудудий бўлими, АТ “Ипотека-банк”нинг Тошкент шаҳар ҳамда Сурхондарё вилояти филиаллари, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида масъулиятли лавозимларда ишлаган.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.