Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда 2024 йилги ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик бошланди

Мамлакатимизнинг энг жанубида жойлашган воҳамизга баҳорнинг иссиқ кунлари эртароқ келиши, кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг пишиб етилишини таъминлайди. Жумладан, ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ҳам бошқа ҳудудларга қараганда барвақт бошланади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Жарқўрғон туманида 2024 йилги ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди. Унда бошқа туманлар ҳам онлайн иштирок этишди.

Вилоят раҳбари дастлаб, ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида тузилган отрядлар ҳамда уларга бириктирилган комбайнлар ва техникалар шайлигини кўздан кечирди. Марказий ва ҳудудидий студиялардан иштирок этаётган отрядлар аъзолари ҳамда механизаторларга аванс пуллари, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Мавсумни сифатли ва самарали ўтказиш, ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиштириб олиш бўйича туман ҳокимлари ҳамда соҳа мутасаддиларига вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, студиялардан ҳудудлар раҳбарлари чигит экиш ишларининг бориши бўйича ахборот беришди.

Маълумот учун, вилоятимизда 2024 йил ҳосили учун 90 минг гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, жорий йилда воҳамиз ғаллакорлари 650 минг тонна хирмон яратишни мақсад қилишган. Ўрим-йиғим мавсуми учун 142 та отряд ташкил этилиб, уларга 284 та комбайн бириктирилган.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.