Сурхондарёда чигит экилган майдонларнинг 55 фоизи униб чиқди

Воҳамизда 2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Вилоятда жорий йилда 72 минг гектар майдонда чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 71 фоизи экиб бўлинган. Уруғ қадалган майдонларнинг 55 фоизи униб чиққан ва уларда агротехник тадбирлар бошлаб юборилган.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманига ташрифи давомида “Минор Сурхон гавҳари” ҳудудидаги “Замин оқ олтин” фермер хўжалигида униб чиққан ғўза қатор ораларига агротехник ишлов бериш тадбирларининг бориши билан танишди. Фермер хўжаликлари ва соҳа мутасаддилари билан суҳбатда айни қулай об-ҳаво шароитларида далаларда агротехник тадбирларни амалга ошириш, қолган майдонларда қисқа муддатларда чигит экиш ишларини якунлаш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, вилоят раҳбари фермер хўжаликларига фақатгина пахта ва ғалла ҳосилига қараб қолмасдан, дала четларидан самарали фойдаланган ҳолда даромад олиш, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича тавсияларни берди.

Вилоят раҳбари бу орқали фермер хўжаликлари қўшимча маҳсулот етиштириб, даромадга эга бўлиш билан бирга, аҳоли бандлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хисса хисса қўшишларини таъкидлади ҳамда бунинг учун зарур кўмаклар, кредит ва бошқа ёрдамлар кўрсатилишини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.