Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё делегацияси Венгрияда: Ташрифнинг биринчи кунида 37 млн долларлик шартномалар имзоланди

Айни кунларда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегациямиз Венгрия давлатида бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи кунида Венгриянинг қатор компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Музокаралар якунларига кўра Венгрия компаниялари билан Сурхондарёда балиқчилик ва пластмассани қайта ишлаш соҳасида умумий қиймати 37 миллион еврога тенг бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Ташрифнинг иккинчи кунига мўлжалланган дастурга асосан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Чонград-Чанад вилояти Президенти Ласло Салго ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича декларация имзоланди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Чонград-Чанад вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик қилиш келишувига ҳам эришилди.

Ташриф Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, 7-9-апрел кунлари давом этади.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.