Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Рамазон туҳфаси: Термиз шаҳридаги янги қурилган 3 200 ўринли масжидда ҳайит намози ўқилди

Президентимизнинг 2019-йилда Сурхондарё вилоятига ташрифида "Султон Саодат" мажмуаси ҳудудида янги масжид, кенг замонавий йўллар ҳамда бошқа обектлар қурилиши лойиҳасини амалга ошириш белгиланган эди.

Бугун ушбу лойиҳа доирасида бунёд этилган 3 200 ўринли "Султон Саодат" жоъме масжидида Рамазон ҳайити намози ўқилди.

Янги масжидда ўқилган Рамазон ҳайити намозида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Тошкент Ислом институти ректори Мухамадолим Мухамадсидиқов ҳамда бошқа диний уламолар, воҳалик мўмин мусулмонлар иштирок этди.

Шунингдек, бугун вилоятимиздаги 130 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.