Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё аҳлига Рамазон ҳайити табриги

Сурхондарё аҳлига Рамазон ҳайити табриги

Барчангизни инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик айёми – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Муҳтарам Президентимизнинг халқимизга йўллаган табрикларида таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда юртимиздаги барча миллат ва конфессия вакиллари учун виждон эркинлигини таъминлаш, уларнинг тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Янги масжидлар барпо этилмоқда, улуғ алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжолари обод қилинмоқда, миллий ва диний қадриятларимиз тикланмоқда. Муборак Ҳаж ва Умра зиёратлари учун кенг имкониятлар очилмоқда.

Бу каби эзгу ишлар Сурхондарёда ҳам давом эттирилиб, бугун эрта тонгдан воҳадошларимиз тинчлик ва хотиржамликда 130 та жоме' масжидида  ҳайит намозини ўқигани, хусусан, Термиз шаҳрида 3 200 ўринли янги масжиднинг фойдаланишга топширилгани ҳам бунга яққол далилдир.

Азиз сурхондарёликлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Янги Ўзбекистонимизга ўзгача файз бағишлаётган ана шундай шафоатли кунда меҳнаткаш ва оқкўнгил, мард ва олийжаноб Сурхондарё аҳлини Ийд-ал-фитр байрами билан муборакбод этиб, мўтабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлишини тилайман!

Рамазон ҳайити барчамизга қутлуғ бўлсин!

 

Улуғбек Қосимов,
Сурхондарё вилояти ҳокими

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.