Термиз ва Жарқўрғон туманида боғдорчилик ва кўчатчилик лойиҳалари ҳамда массивлар қурилиши билан танишилди
Бугун куннинг иккинчи ярмида вилоят раҳбари Термиз ва Жарқўрғон туманларига ташриф буюриб, боғдорчилик, кўчатчилик, иссиқхоналар, кичик ва эркин иқтисодий зоналардаги лойиҳалар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишларининг бориши, шунингдек, маҳалла “еттилиги” фаолияти билан танишди.
Ҳудудларга ташрифнинг дастлабки манзилида Термиз туманида 88 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилган боғдорчилик лойиҳаси тақдимоти билан танишилди. Вилоят раҳбари масъулларнинг лойиҳа юзасидан ахборотларини тинглаб, тадбиркорлар билан суҳбатлашди ҳамда тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, “Жануб Сурхон экспорт” МЧЖ томонидан ташкил этилган иссиқхона фаолияти ҳамда лаванда кўчатлари экиладиган майдон билан билан танишилди. Вилоят раҳбари лаванда етиштиришда тажрибага эга мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўчат экиш ишларини ташкил этиш ҳамда парвариши бўйича зарур тавсияларни олиш лозимлигини қайд этди. Бунинг учун мутахассисларнинг лавандадан яхши даромад олаётган вилоятларга тажриба алмашиш учун юборилиши белгиланди.
Термиз туманига ташриф давомида “Термиз эркин иқтисодий зонаси”да амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам кўздан кечирилди. Ишларни жадаллаштириш, лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда режалаштирилган иш ўринларини тўлиқ яратилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифи Жарқўрғон туманида давом этди. “Термиз Жайхун кластер” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган 100 гектар майдонда лимончиликни ташкил этиш лойиҳасида ишлар суст олиб борилаётганлиги танқид қилинди. Катта ҳажмда ер ресурслари ва маблағ йўналтирилган мазкур лойиҳа нафақат иш ўринлари яратиш, балки маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишда ҳам муҳим эканлиги таъкидланиб, ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш, хўжалик даромадларини ошириш ҳамда “яшил ҳудудлар”ни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди. Вилоят раҳбари соҳада қатор камчиликларга йўл қўйилаётганини қайд этиб, ишларни самарали ташкил этиш, даромадларни ошириш, кўчатчилик фаолиятини жонлантириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб берди.
Туманга ташриф якунида “Янги Ўзбекистон” массивида турар-жойлар ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталарининг қурилиши, маҳалла “еттилиги” фаолияти ва “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz