Сурхондарёда «Маънавият сектори» фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича республика семинари ўтказилди

Президентимизнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифида республикамизда биринчи марта “Сурхондарё тажрибаси” сифатида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Ўтган давр мобайнида вилоятимизда “Маънавият сектори” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, маҳаллалар, таълим ва тиббиёт масканлари, ташкилот, корхона ҳамда идораларда “Маънавият сектори” ташкил этилди.

Бугун Термиз шаҳрида “Сурхондарё тажрибаси” асосида “Маънавият сектори” фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ушбу сектор фаолиятини юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этиш юзасидан Республика семинари ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев, онлайн тарзда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Семинарни вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов кириш сўзи билан очиб, воҳада сектор фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов “Маънавият сектори”ни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб, “Сурхондарё тажрибаси” бутун республикамиз бўйлаб жорий этилишини таъкидлади.

Иштирокчиларга бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан тақдимот қилининиб, келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жорий йилдан бошлаб “Энг маънавиятли маҳалла” кўрик танлови ўтказилиши келишиб олинди ҳамда бу борада Низом ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Семинарда етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари ҳам маъруза қилишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.