Денов туманида "Сайхунобод тажрибаси"ни жорий этиш ишлари ва таълим масканлари фаолияти билан танишилди
Воҳа аҳолисининг тўртдан бир қисми истиқомат қиладиган Денов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли вилоят раҳбари деярли ҳар ҳафта ушбу туманда бўлиб, қилинган ишлар ва келгусидаги режалар билан танишмоқда.
Бугун ҳам вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мутасаддилар билан Денов туманига ташриф буюрди. Дастлаб, 82-сонли мактабда сектор раҳбарлари, таълим тизими мутасаддилари директорлар ҳамда фаол ота-оналар иштирокида мактаблардаги таълим-тарбия жараёнларининг бориши бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари таҳлил қилинди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида тумандаги 10 та мактабда кўрсаткичлар доимий паст эканлиги, фаолияти қониқарсизлиги таъкидланди. Ушбу мактабларда тажрибали ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда таълим жараёнларини сифатли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шундан сўнг, кўрсаткичи паст бўлган таълим масканларидан бири бўлган 76-сонли мактабдаги шароитлар билан танишилди. Ўқув биносини таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ишларни бошлаш, мактабни “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтказиш вазифаси топширилди.
Вилоят раҳбари туманга ташрифини амалга оширилаётган янги лойиҳаларни кўздан кечириш билан давом эттирди. Хусусан, туманнинг “Қовунлисой” маҳалласида сектор раҳбарлари ҳамда иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари ташаббуси билан ҳудуддаги зовурнинг 600 метр қисмида балиқ етиштириш бўйича амалга оширилаётган 40 та лойиҳа, шунингдек, ушбу маҳаллада интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаси билан танишилди.
Масъуллар лойиҳаларнинг афзалликлари, иқтисодий самараси ҳақида ахборот берилди. Интенсив усулда балиқ етиштириш учун олинган кредитни 6 ой муддатда қоплаш, қисқа муддатда даромадга кириш мумкинлиги қайд этилди. Лойиҳанинг самарадорлиги ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиниб, уни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туманга ташриф давомида “Қўзичоқли” маҳалласида ташкил этилаётган “Кички саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбат қилинди. Мутасаддиларга лойиҳаларни жадаллаштириш, ускуна ва жиҳозларни қисқа муддатларда олиб келиш, тижорат банкларига кредит ресурсларини ажратиш бўйича топшириқлар берилди.
Вилоят раҳбари ташаббусни қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш, ёш тадбиркорлар учун тайёр лойиҳаларни ишлаб чиқиб, уларни ўқитиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун кўмаклашиш юзасидан тавсия ва кўрсатмаларини берди.
Ташриф якунида туманнинг “Буюк келажак” маҳалласидаги Эзгулик кўчасини намунали кўчага айлантириш борасидаги ишлар билан танишилди. Ушбу кўчада истиқомат қилувчи аҳоли иссиқхоначилик, гулчилик, кўчатчилик ва тикувчилик ҳамда қандолатчилик билан банд бўлиб, ишсиз фуқаро йўқ. Вилоят раҳбари ҳудудни янада обод этиш, узум воишлари ташкил этиш, гул ва райҳон кўчатлари экиш, парваришини сифатли йўлга қўйиш юзасидан вазифаларни белгилаб берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz