Онлайн қабул: Шаҳар ва туманлар студиялари орқали 585 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг узоқ йўл босиб, сарсон бўлишларини олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманлар студиялари орқали навбатдаги онлайн қабулини ўтказди.
Вилоят раҳбари Бойсун тумани ҳокимлиги студияси орқали фуқароларнинг даволаниш, уй-жой олиш ёки қуриш учун субсидия олиш, йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш учун жиҳоз ажратиш, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти, кадастр, мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги муаммолар ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Қабул давомида қатор мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан соҳалар ва тармоқлар ҳамда ҳудудлар раҳбарларига аниқ муддатлар билан ижрога йўналтирилди.
Вилоят раҳбари ҳар бир мурожаат шахсан назоратида бўлишини таъкидлади ва мутасаддиларга йўналтирилган мурожаатларни масъулият билан ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш топшириғини берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz