Олтинсойга ташриф: Қишлоқ хўжалиги тадбирлари, янги лойиҳалар ва корхоналар фаолияти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Олтинсой туманига ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки манзилида “Пахтакор” ҳудудида жойлашган “Ширин ЭЖЮ” фермер хўжалигининг пахта даласида ғўзага агротехник ишлов бериш, ягоналаш ва чопиқлаш ишларининг бориши билан танишилди. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддилар ахборот беришди. Вилоят раҳбари механизатор ва сувчиларнинг меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида совғалар топширди.

Шундан сўнг, қарийб 800 млн сўмлик гранд маблағлари ҳисобига бунёд этилган Инновацион ўқув маркази фаолияти билан танишилди. Марказда 11 та йўналиш бўйича тингловчиларга тил ва касб-ҳунар ўргатилади. Вилоят раҳбари ўқув маркази фаолиятини кенгайтириш, мактаб ва маҳаллаларда ҳам филиаллар ташкил этиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари 2 010 гектар лалми-яйлов майдонида “Ризо Нур экспорт” МЧЖ томонидан замонавий наслчилик комплекси, ёмғирлатиб суғориш тизими ва сутни қайта ишлаш лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Иш ўринларининг тўлиқ яратилиши, янги ер майдонларини фойдаланишга киритиш топширилди.

Туманга ташриф давомида маҳалла “еттилиги” фаолияти билан ҳам танишилиб, уларнинг ахборотлари тингланди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.