Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Музработга ташриф: Тақдимотлар, йирик лойиҳалар муҳокамаси ва “Сайхунобод тажрибаси” асосидаги ишлар билан танишув

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, янги лойиҳалар тақдимоти, иш ўринлари яратиш ҳамда “Сайхунобод тажрибаси” асосида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Музработ туманига ташриф буюрди.

Дастлаб, туманнинг “Юртим жамоли” маҳалласида жойлашган “Термиз кўп тармоқли” хусусий корхонаси ҳудудида тумандаги мавжуд бўш бинолардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари мутасадди бошқармалар ҳамда тижорат банклари раҳбарларининг бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларини тинглади.

Бўш турган объектлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш нафақат янги иш ўринлари яратилишига, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмининг ортишига ҳамда бюджет тушумларининг ошишига хизмат қилиши таъкидланди. Вилоят раҳбари мутасаддиларга тадбиркорлар билан ишлаб, бўш биноларда амалга ошириладиган даромадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Шундан сўнг, сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс ташкилотлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида вилоятдаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга бириктирилган масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тингланди ҳамда экспорт қилувчи ва чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолиятини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга ҳар бир масала юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Туманга ташриф якунида вилоят раҳбари “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ат-Термизий” маҳалласида яшовчи Шарофат Махмудованинг хонадонига ташриф буюрди. Оила мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда гулчилик, кўчатчилик, паррандачилик ва чорвачиликни йўлга қўйган.

Вилоят раҳбари хонадон соҳиблари билан суҳбатда меҳнаткашлиги, ишбилармонлиги учун миннатдорчилик билдириб, масъулларга тажрибани оммалаштириш, тарғибот ишларини кучайтириш вазифаларини белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.