Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ҳамда Термиз шаҳрида қурилиш лойиҳалари билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Сариосиё ва Қумқўрғон туманларида бўлди. Дастлаб, вилоят раҳбари Сариосиё туманига ташриф буюрди.
Туман марказида канализация тармоқларини тортиш ҳамда марказий кўчаларни ободонлаштириш, тозалаш, гул кўчатлари экиш ишларининг бориши кўздан кечирилди. Мутасаддиларнинг аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ҳудуддаги 10 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш тадбирлари юзасидан ахборотлари тингланди.
Лойиҳаларни босқичма-босқич, сифатли ҳамда тизимли олиб бориш вазифалари топширилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Қумқўрғон тумани марказида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойлар тақдимоти ҳамда катлован қазиш ишлари билан танишди. Лойиҳага кўра 7 та 9 қаватли жами 468 хонадонли энергия тежамкор материаллардан турар жойлар мажмуаси барпо этилади.
Вилоят раҳбари умумий қиймати 113,2 млрд сўм бўлган лойиҳани қурилиш талаблари асосида, барча инфратузилмаларнинг бўлишини таъминлаган ҳолда белгиланган муддатда амалга ошириш лозимлигини қайд этди.
Ҳудудларга ташрифдан сўнг, вилоят ҳокими Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасидаги автомобиль йўлининг қурилиши билан танишди. Ишларни жадаллаштириш, йўл билан бирга йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz