Матбуот анжумани: “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини юқори бадиий савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва ижодий ишлар
Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига кўрилаётган тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар, туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари, туризм, маданий мерос, спорт ва маданият бошқармалари мутасаддилари ҳамда блогерлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, ташкилий қўмита аъзоси Жўрабек Тўраев, вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраевлар шу йилнинг 1-7 май кунлари Бойсун туманида ўтказиладиган халқаро фестивалга кўрилаётган тайёргарлик ишлари, ўтган йиллардаги очиқ фольклор фестиваллардан фарқи, иштирокчилар ҳамда журналистларга яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Гўзал табиат қўйнида дунё халқларининг фольклор санъати, миллий ва умумбашарий қадриятлар тараннум этиладиган халқаро фестивалга жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан номоддий маданий мерос шинавандалари ва мутахассислари ҳамда 20 га яқин давлатнинг истеъдодли фольклор жамоалари иштирок этиш истагини билдирган.
Матбуот анжуманида халқаро фестивалга келадиган меҳмонлар ва мухлисларни кутиб олиш, жойлаштириш, хизматлар кўрсатиш бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди. Журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Фестивални янада юқори савияда ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz