Бандихон туманида мактаб ва боғча фаолияти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманига ташрифи давомида Бирдамлик маҳалласида жойлашган 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди. Яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёнлари кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари маҳалладаги 10-сонли мактабдаги таълим жараёнлари билан танишиб, иқтидорли ўқувчилар билан суҳбатлашди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақалари, “Маънавият сектори” фаолияти, китобхонлик тадбирлари билан танишди.

“Оталар йиғилиши”да ўқувчиларнинг таълим-тарбиясида оталарнинг ролини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Иқтидорли ўқувчиларнинг оталарига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

Шунингдек, муассасадаги ҳарбий-ватанпарварлик тўгараги фаолияти юқори баҳоланди. Шу ернинг ўзида тумандаги 43 та мактабнинг ЁЧҚБТ ўқувчилари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг ҳарбий таълим жараёнларини намунали ташкил этиш бўйича фикрлари тингланди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.

Ташриф якунида Болалар мусиқа ва санъат мактабида мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар идораларига тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари биноларини хатловдан ўтказиш, таъмирталабларини аниқлаб, таклифлар тайёрлаш вазифаси топширилди. Йиғилишда спорт соҳаси мутасаддиларига ҳам тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Туман мутасаддиларига Бирдамлик маҳалласида “Сайхунобод тажрибаси”ни намунали жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланишга ўргатиш бўйича вазифалар юкланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.