Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ва мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Шеробод, Жарқўрғон ва Термиз туманларига ташриф буюрди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ва мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Шеробод, Жарқўрғон ва Термиз туманларига ташриф буюрди.

Дастлаб, Шеробод туманида “Шеробод текстиль инвест” МЧЖнинг ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси ўрганилди. Масъулларнинг ахборотлари тингланди. Масалаларни қисқа муддатда ҳал этиб, лойиҳани ишга тушириш топширилди. Шунингдек, туманга ташриф давомида “Шеробод кўп тармокли савдо комплекси” МЧЖнинг савдо мажмуаси лойиҳасидаги қурилиш ишларининг бориши кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон туманида давом эттириб, “Алпомиш ун тегирмони” ун ишлаб чиқариш корхонаси ва “Сурхонсементинвест” МЧЖ ХКнинг цемент ишлаб чиқариш лойиҳаларидаги муаммоларни ўрганди. Иккала лойиҳада ҳам муаммоларни ҳал этиш, мавжуд имкониятларни ишлаб солиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳудудларга ташриф сўнгида Термиз туманида “Солар натуре” МЧЖнинг фото электр станцияси лойиҳаси қурилишига старт берилди. Қиймати 8 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида йиллик электр энергия генератсияси 15,3 ГВтни ташкил этади ҳамда 25 та доимий иш ўрни яратилади.

 
 

Bugun Surxondaryo viloyati hokimi Ulug‘bek Qosimov ishlab chiqarish korxonalari faoliyati va mavjud muammolarini o‘rganish hamda yangi loyihalar taqdimoti bilan tanishish maqsadida Sherobod, Jarqo‘rg‘on va Termiz tumanlariga tashrif buyurdi.

 

Dastlab, Sherobod tumanida “Sherobod tekstil invest” MChJning ip-kalava ishlab chiqarish loyihasidagi muammolarni bartaraf etish bo‘yicha berilgan topshiriqlar ijrosi o‘rganildi. Mas’ullarning axborotlari tinglandi. Masalalarni qisqa muddatda hal etib, loyihani ishga tushirish topshirildi. Shuningdek, tumanga tashrif davomida “Sherobod ko‘p tarmokli savdo kompleksi” MChJning savdo majmuasi loyihasidagi qurilish ishlarining borishi ko‘zdan kechirildi.

 

Viloyat rahbari hududlarga tashrifini Jarqo‘rg‘on tumanida davom ettirib, “Alpomish un tegirmoni” un ishlab chiqarish korxonasi va “Surxonsementinvest” MChJ XKning sement ishlab chiqarish loyihalaridagi muammolarni o‘rgandi. Ikkala loyihada ham muammolarni hal etish, mavjud imkoniyatlarni ishlab solish, mahsulot ishlab chiqarishni qayta yo‘lga qo‘yish yuzasidan chora-tadbirlar belgilandi.

 

Hududlarga tashrif so‘ngida Termiz tumanida “Solar nature” MChJning foto elektr stansiyasi loyihasi qurilishiga start berildi. Qiymati 8 mln dollar bo‘lgan loyiha doirasida yillik elektr energiya generatsiyasi 15,3 GVtni tashkil etadi hamda 25 ta doimiy ish o‘rni yaratiladi.

 
 
 

 

 

 
 
 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.