Айни кунларда кўҳна Бойсун туманининг Бибиширин маҳалласида бунёд этилган туризм комплексида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивальи бўлиб ўтмоқда.

Бугун фестивальнинг иккинчи кунида асосий тадбирлар бошланди. Шу муносабат билан хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерларга халқаро фестивальнинг етти кунлик дастуридан ўрин олган тадбирлар, уларнинг бўлиб ўтиш вақтлари, жойлари ҳамда бошқа ташкилий масалалар юзасидан маълумот бериш мақсадида фестиваль матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди.

Медиа тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Шухрат Нормуродов ҳамда АОКА вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев иштирок этди.

Мутасаддилар анжуман иштирокчиларига фестиваль доирасидаги тадбирлар юзасидан маълумот берди. Журналист ва блогерларнинг саволларига жавоблар берилди ҳамда уларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.

Маълумот учун, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивальида 10 дан ортиқ хорижий ОАВ ва интернет нашрлари вакиллари иштирок этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.