“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивальининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
Бойсун тумани Бибиширин маҳалласидаги туризм комплексининг марказий амфитеатрида бўлиб ўтаётган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни халқаро фестиваль тантаналари билан қутлади.
Вилоят раҳбари ўз сўзида "Бойсун баҳори" фестивальи инсоният маданий меросининг қимматбаҳо бойликларидан бири эканлиги ҳамда бу фестиваль халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналарини асраб-авайлашга, келажак авлодларга етказишга хизмат қилишини таъкидлади.
Халқаро фестивальнинг расмий тантаналари очиқ деб эълон қилинди. Айни вақтда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар, воҳамизнинг фольклор жамоалари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фестиваль тадбирлари жорий йил 7 май кунига қадар давом этади.