Полша делегацияси Сурхондарёда

Бугун Полша давлатининг “Польша-Осиё” Савдо палатаси президенти Януш Пехочински бошчилигидаги делегация Термиз шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, “Ал Ҳаким Ат-Термизий” мажмуаси билан танишишди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги “Термиз халқаро савдо маркази”да Полша делециясини қабул қилди. Кенгайтирилган таркибда ўтказилган учрашувда икки томон масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Вилоятимиз раҳбари Януш Пехочинскини воҳамизга ташрифи билан қутлаб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Сурхондарёдаги инвестицион имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Полша томони ҳам юқори даражадаги қабул учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан мамнунлигини, ташрифнинг асосида мақсади қатор лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришиш эканлигини маълум қилди.

Учрашувдан сўнг, Полша делегацияси “Термиз халқаро савдо маркази”даги имкониятлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишди.

Маълумот учун, Полша давлати делегациясининг вилоятимизга ташрифи 7 май кунига қадар давом этади ҳамда туманларда ишга солинмаётган имкониятлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишишади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.