Ҳудудларда ғўза ва ипак қурти парвариши ишлари билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор, Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб, ғўза парвариши ва агротехник тадбирларнинг бориши билан танишди.
Пахта ҳосили мўллигини таъминловчи айни кунларда ягоналаш ва қатор ораларига ишлов бериш ишларини сифатли бажариш муҳим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, далаларни “қиздириб” бўлингач ўғитлаш ва суғориш ғўза ривожида яхши самара бериши қайд этилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Мутасаддиларга ишларни тизимли ташкил этиш, фермер хўжаликлари ва оилавий пудратчиларга ўғитларни белгиланган омборхоналар орқали арзон нархларда етказиб бериш вазифалари топширилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Ангор туманига ташрифи давомида пилла боқишда 80 йиллик тажрибага эга Менгал момо Холлиева хонадонида бўлиб, ипак қурти боқиш ишлари билан танишди. Пиллакор билан суҳбат қилиниб, етиштираётган ҳосилининг мўл-кўллигини сўраб дуога қўл очилди. Пиллакор момо жорий йилда 35 кути ипак қуртини парваришлаб, 2,5 тоннага якин пилла хом ашёси етиштиришни ҳамда бунинг ортидан 100 миллион сўм даромад топишни мақсад қилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz