Байрамга туҳфа: Сурхондарёда 53 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳоли билан бевосита ишловчи “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини самарали ташкил этиш учун муносиб шароит яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланган.

Шу мақсадда Сурхондарё вилоятида ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларни янги бино билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун ушбу маҳаллаларнинг 53 тасида янги бино фойдаланишга топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё тумани Себзор маҳалласида янги бино очилиши тадбирида иштирок этди. Шу ернинг ўзидан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги маҳаллаларнинг янги бинолари очилиши “Зоом” платформаси орқали онлайн шаклда ўтказилди.

Вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирок этган тадбирда вилоят раҳбари ҳудудий студиялар орқали фаоллар билан суҳбатлашди. Сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратаётган эътибори учун миннатдорчиликларини билдиришди.

Маълумот учун, яна 47 та маҳалла биносини қуриш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сариосиё туманида вилоятимизда истиқомат қилаётган фронторти меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳамда фаоллар учун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилди. Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Тадбирда фронторти меҳнат фахрийлари ва нуронийларнинг кўнглини кўтариш мақсадида совғалар топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.