Жарқўрғон ва Термиз туманларида турар жойлар, саноат зонасидаги лойиҳалар қурилиши билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ бугун қурилиш лойиҳалари билан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманига ташриф буюрди. Туманнинг Қораёнтоқ маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталарининг қурилиши билан танишилди.
Шунингдек, мутасаддилар туман марказини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни тақдимот қилишди. Вилоят раҳбари қурилиш ишларини жадаллаштириш, таклиф этилаётган лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсияларини берди.
Шундан сўнг, ҳудудларга ташриф Термиз туманида давом этди. Туманнинг Айритом маҳалласида жойлашган “Термиз эркин иқтисодий зонаси” ҳудудида қурилаётган лойиҳалар билан танишилди. Умумий 54 гектар майдонга эга ЭИЗда энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг ортишига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қиладиган лойиҳаларни қисқа муддатларда ишга тушириш лозимлиги қайд этилди.
Туманга ташрифи давомида вилоят раҳбари Қаҳрамон маҳалласи ҳудудида “Janub Surxon eksport” МЧЖ томонидан фаолиятсиз иссиқхонани тиклаш, маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди. Аввалги ташрифларда белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди ва янги вазифалар топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz