Термиз шаҳри ва Термиз туманида топшириқлар ижроси ўрганилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифидан сўнг, куннинг иккинчи ярмида Термиз шаҳри бўйлаб инфратузилмани яхшилаш, турар жойлар қурилиши, кўчаларни ободонлаштириш бўйича берилган топшириқлар ижроси билан танишди.
Хусусан, шаҳарнинг “Сурхондарё” дарёси ёқаларида жойлашган ҳудудларини ободонлаштириш, тозалаш ишлари кўздан кечирилди. Масъулларга дарёни белгиланган қонунчилик нормаларига асосан табиий ҳолатига зиён етказмасдан тозалаш ва ободонлаштириш вазифаси топширилди.
Шундан сўнг, шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ободонлаштириш, экилган дарахт ва гул кўчатларини парваришлаш, йўлбўйи яшил майдонларини суғориш ишлари ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, Турон маҳалласи ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларидаги эски турар жойлар ўрнида реновация асосида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй жойлар лойиҳалари тақдимоти билан танишилди. Вилоят раҳбари қурилиши бошланган лойиҳаларни жадаллаштириш, турар жойлар қурилишида замонавий шаҳарсозлик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда ишларни сифатли амалга ошириш лозимлигини қайд этди.
Кейинги манзилда Термиз туманидаги автомагистрал йўли бўйлаб ободонлаштириш, лойиҳаларнинг қурилиш нормалари асосида олиб борилиши, чиқиндилардан тозалаш ишларининг ўз вақтида бажарилиши ҳам кўздан кечирилиб, масъулларга шаҳар ва туман ҳудудидаги бошқа кўчаларда ҳам ўрганиш ўтказиб, камчиликларни бартараф қилиш вазифалари белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz