Йил сарҳисоби: Сурхондарёда 2023-йил қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди

Вилоятда 2023-йил якунларига кўра картошкадан 236 сентнер, сабзавотдан 422 сентнер, полиз маҳсулотларидан 426 сентнер ва дуккакли экинлардан 20 сентнер ўртача ҳосил олинишига эришилди ва 2022-йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 106 фоизга ўсиш қайд этилди.

Шунингдек, пахтачиликда ўртача ҳосилдорлик 40,2 сентнерни, ғаллачиликда 70,3 сентнерни ташкил этиб, 2022-йилга нисбатан пахтадан 34,8 минг тонна ва ғалладан 640 минг тонна кўпроқ ҳосил йиғиштириб олинди.

Жарқўрғон-Қумқўрғон туманларида картошкачиликни ривожлантириш мақсадида жами 20 минг гектар майдонни фойдаланишга киритиш бошланди. Музработ туманининг Амударё қирғоғида жойлашган 20,1 минг гектар майдонда шоли экиш лойҳасига старт берилди.

Бундан ташқари Шеробод, Музработ ва Термиз туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган 15 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва ишловга қайратиш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Фото: Музработ тумани Амударё қирғоғида янгидан ўзлаштирилган майдонда етиштирилган шолини ўриш жараёни

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.