Ҳурматли ҳайдовчилар ва автотранспорт эгалари диққатига!

Ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида айрим АЁҚШларда “Аи-80” маркали автобензинни “Аи-95” маркасида кўрсатиб қиммат нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган. Вилоятимиз ҳокимининг тегишли кўрсатмаси билан ҳозирда ушбу ҳолатларга чек қўйиш, келгусида олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Илова қилинаётган жадваллар орқали кеча, 15-январ куни АЁҚШларга етказиб берилган автобензин ҳажмлари, мавжуд қолдиқ ва маркалари билан ҳудудлар кесимида танишиб олишингиз мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилардан автобензин харид қилишда эътиборли бўлишларини, юқоридаги каби ҳолатларга дуч келган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки солиқ органларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.