Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Воҳамизда 2024 йил ҳосили учун 89 325 гектар майдонда ғалла экилган бўлиб, ҳосилни қисқа муддатда нес-нобут қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун 127 та отряд шакиллантирилган, 282 та комбайн, 1 275 та ташиш техникалари, 130 та трактор тиркамалари, 127 та кўчма устахона ва 81 та ёқилғи ташиш техникалари шай ҳолатга келтирилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Қизириқ тумани пахта заводида видеоконфренцалоқа шаклида ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди. Марказий ва ҳудудий студиялардан сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.

Кўргазмали семинарда шай ҳолатга келтирилган замонавий комбайнлар билан танишилди ҳамда мавсум олдидан ҳайдовчи ҳамда ёдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, иш ҳақи аванс пуллари топширилди. Сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутасаддиларига отрядларни шакллантириш ишларини якунлаш, ўрим мавсуми учун ёқилғи-мойлаш материалларининг етарли захирасини яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, семинар давомида ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Об-ҳавонинг ҳар йилгидан кўра инжиқ келаётганлигини инобатга олиб ҳудудларда олимларнинг тавсиялари асосида агротехник тадбирларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.