Узунда “Сайхунобод тажрибаси” доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг бугунги ҳудудларга ташрифи Узун туманида бошланди. Ташриф давомида маҳаллаларда “Сайхунобод тажрибаси” асосида ишларнинг ташкил қилиниши ҳамда ижтимоий соҳа объектларида таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди.
Дастлаб, Спорт мактабида спорт турлари ҳамда параспорт бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаларига старт берилди. Вилоят раҳбари спортчилар билан учрашиб, уларга мусобақаларда омадлар тилади.
Шундан сўнг, туманнинг “Янги рўзғор” маҳалласида “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалла кўчалари бўйлаб, воиш усулида узум етиштириш ҳамда ўрдак боқиш яхши йўлга қўйилганлиги қайд этилиб, тажрибани омаллаштириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, маҳаллада “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури орқали 16 нафар фуқарога 350 млн сўм, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 5 нафар фуқарога 500 млн сўмлик кредит пакетлари ажратилиб, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тикувчилик каби лойиҳалар йўлга қўйилган.
Вилоят раҳбари кейинги манзилда 72-сонли оилавий поликлиникада аҳолига патронаж хизмати кўрсатиш ишлари билан танишди. Тиббиёт масканида яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Патронаж ҳамшираларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида электроскутер ва планшетлар ҳамда поликлиника учун тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди.
Туманга ташриф якунида вилоят раҳбари 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўқувчиларга ҳунар ўргатиш жараёнлари билан танишди. Хусусан, пайвандлаш ва чилангарлик бўйича амалий машғулотларнинг бориши кўздан кечирилди. Айни вақтда мактабда 454 нафар ўқувчи 6 та йўналиш бўйича касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда. Вилоят раҳбари ҳар-бир ўқувчи камида битта касб-ҳунарни пухта эгаллаши лозимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Денов туманида давом эттириб, Намозгоҳ маҳалласи ҳудудидаги 52 гектар майдонда амалга ошириладиган лойиҳалар, шунингдек, “Автомол” савдо мажмуаси ва энергия тежамкор замонавий кўп қаватли турар жойлар ҳамда Буюк келажак маҳалласи ҳудудида кутубхона қуриш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz