Тўра Боболов беморлар ҳолидан хабар олди

100 та ўринга эга ушбу марказ аҳолига гематологик ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш, шундай касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашга ихтисослашган. Бу ерда беморларга стационар, амбулатор тартибда хизмат кўрсатилади. Муассаса замонавий нур терапияси ускуналари билан жиҳозланган.

Жорий йилда мазкур шифохона учун 150 ўринли янги бино барпо этиш, бу ерда болалар онкологияси, болалар ва катталар учун онкогематология бўлимларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими марказнинг шароитларини кўздан кечирди. Бу ерда даволанаётган беморларга шифо тилаб, байрам совғаларини топширди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.