Геология йўналиши ва саноат зонасидаги лойиҳалар самарадорлиги муҳокама қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз муҳандислик технология институти биносида воҳамизда геология йўналишида ташаббускорларга берилган карьерлар ҳамда мавжуд норуда қазилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

Вилоят раҳбари қатор карьер ва норуда қазилма объектларидан умуман самарасиз фойдаланилганлигини, айримларидан фақатгина хом ашё олиш билан чекланилганлигини танқид қилди. Масъулларга геология йўналишида ташаббускорларга берилган объектларни хатловдан ўтказиш, қарор талабларига зид равишда самарасиз фойдаланилаётган ёки умуман фойдаланилмаётганларини аниқлаб, суд тартибида қайтариш чораларини кўриш вазифаси юкланди.

Давлат захирасига қайтарилган, халқнинг умуммиллий бойлиги бўлган карьер ва казилма объектларини очиқ аукцион савдолари орқали салоҳиятли тадбиркорларга берган ҳолда, янги, даромадли иш ўринлари яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Тинчлик” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лойиҳаларни ишга тушириш бўйича тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Мутасаддилар ва тижорат банклари раҳбарларига лотларда амалга оширилаётган лойиҳалар учун кредит маблағлари ажратиш, ишларни жадаллаштириш, янги қувватларни ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда иш ўринлари яратилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.