Ангор туманида чарм саноатига ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 10 май куни маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида чарм саноатини ривожлантириш, ушбу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, “Баҳор” чармга ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Масъулларга ишлаб чиқилган лойиҳани такомиллаштириш, тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда пухта ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида туманларда чарм саноати йўналишида шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишилди. Ташаббускорларга лойиҳалар бўйича тавсиялар берилиб, масъулларга уни амалга ошириш учун кўмак кўрсатиш, чарм саноатида воҳанинг мавжуд имкониятларини ишга солиш бўйича янги ташаббусларни аниқлаш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.