Ангор ва Жарқўрғон туманларида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда “еттилик” фаолияти ўрганилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, Тўлқин ва Таллимарон маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатувчи “Тўлқин” оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан танишди. Патронаж ҳамшираларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш, профилактикасини амалга ошириш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази раҳбарининг вилоятда юқумли касалликлар, хусусан, “Гепатит А” ва “қизамиқ” касалликларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Вилоят раҳбари ишлар талаб даражасида эмаслиги, эмлаш ишлари тўлиқ ва сифатли ташкил этилмаётганлигини танқид қилди. Масъулларга аҳоли саломатлиги, хусусан, болаларнинг соғлиги билан боғлиқ ишларга фавқулодда ҳолат сифатида қараб, профилактик тадбирларини сифатли ташкил этиш, касалликка чалинган беморларнинг даволаниши учун зарур шароитлар яратиш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, томорқадан самарали фойдаланишга ўргатиш, даромадларини ошириб, камбағалликни қисқартириш борасида “еттилик” томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ахбороти билан танишилиб, тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон тумани Полвонлар юрти маҳалласида давом эттирди. Дастлаб, маҳалла “еттилиги” фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилди ҳамда “Маънавият сектори” фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳаллада ташкил этилган “Чечалар” фольклор этнографик жамоасининг чиқишлари билан танишилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи 70 ёшли китобхон бобо билан суҳбатда ёшларни китобхонликка жалб қилиш, Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тарғибот гуруҳлари, нуронийлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди. Вилоят ҳокими масъулларга ушбу тажриба асосида ишларни ташкил этиб, бошқа маҳаллаларда ҳам жорий этиш топшириғини берди.

Кейинги манзилда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича лойиҳа-сметалари тақдимот қилинди. Зартепа маҳалласидаги 47-сонли мактабда ўтказилган тақдимотда вилоят раҳбари Президентимиз томонидан мактабларни таъмирлаш учун етарли миқдорда маблағ ажратилаётганини билдириб, ўқув хоналарини таъмирлаш важи билан ота-оналардан пул йиғилиштириш ҳолатларига мутлақо чек қўйиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, масъулларга 47-сонли мактаб биносини ҳам таъмирлаш, қўшимча ўқув биноси, спорт зал ва мини стадион қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, янги ўқув йилига фойдаланишга топшириш вазифаси белгилаб берилди.

Тақдимотдан сўнг, мактабда ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинлари, ўқувчиларнинг ҳарбий-Ватанпарварлик чиқишлари танишилди. Мактабда ёш Миллий гвардиячилар хоналари, уларнинг махсус формаларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туманга ташриф якунида 31-сонли оилавий поликлиникада патронаж ҳамшираларининг аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, касалликлар динамикаси, уларни даволаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари бўйича ахбороти билан танишилди. Тиббий хизмат кўрсатиш яхши йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Патронаж ҳамшираларига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида электроскутерлар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.