Президент топшириғи ижроси: “Баҳор” чарм саноатига ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси қурилишига старт берилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Ангор туманидан бошлади. Хабар берилганидек, туманнинг Баҳор маҳалласида Президентимизнинг белгилаб берган топшириқларига асосан чарм саноатига ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Бугун ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Баҳор” чарм саноатига ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси қурилишига старт берилди. Вилоят раҳбари лойиҳани амалга ошириш, ундан кутилаётган натижалар ҳамда яратиладиган иш ўринлари бўйича тақдимот билан танишди. Масъулларга ишларни сифатли амалга ошириш, лойиҳани белгиланган муддатда ишга тушириш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Қизириқ туманида давом эттирди. Такия маҳалласида “Сурхон Гоад фарм” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган эчкичилик фермаси ва сутни қайта ишлаш комплекси лойиҳаси билан танишилди. Умумий қиймати 6 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида Испаниядан сут йўналишида боқиладиган зотдор эчкилар олиб келинмоқда. Ушбу зотнинг яна бир афзаллик томони тез кўпайиши бўлиб, маҳаллий иқлим шароитларига жуда мослашувчан.

Вилоят раҳбари шу ернинг ўзида маҳаллаларда кооперация асосида эчкичиликни ривожлантириш лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишди. Испаниядан ушбу лойиҳа учун биринчи босқичда 2 мингта эчки олиб келинаётган бўлиб, ҳар бир хонадонга 10 тадан тарқатилиб, сут етиштириш йўлга қўйилади. Натижада ҳар бир хонадонда икки кишининг бандлигини таъминланишига эришилади.

Лойиҳалар юзасидан тадбиркорга тегишли тавсиялар берилди ҳамда масъулларга ташаббускор билан биргаликда ишлаб, мавжуд муаммоларини ҳал этишда кўмак кўрсатиш вазифаси юкланди.

Кейинги манзил “Қизириқ Фаровон” МЧЖ томонидан қурилаётган бозор лойиҳаси бўлди. Вилоят раҳбари бозор лойиҳасини амалга оширишда 10-15 йилдан кейин аҳолининг кўпайишини инобатга олиш лозимлигини қайд этди. Ишларни лойиҳа асосида сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туманга ташриф якунида Янгиҳаёт маҳалласидаги бўш бинода хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тикувчилик ва тўқувчилик маркази, мебелсозлик, дераза ромлари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди. Маҳалла “еттилиги”нинг фаолияти ҳамда келгусидаги режалари юзасидан ахбороти тингланди.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилишлари учун ишсиз фуқароларнинг 42 нафарига тикувчилик дастгоҳи, мотокултиватор, пишириқ печлари ҳамда компьютер жамланмалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.