Бандихонда кичик саноат зонасидаги лойиҳаларга старт берилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда ўрганиш ишларини куннинг иккинчи ярмида Бандихон туманида давом эттириб, “Бандихон агрокластер” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган сунъий тола аралашмали ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси қурилиши ва ускуналарнинг ўрнатилиши билан танишди.
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар турлари ҳамда яратиладиган иш ўринлари юзасидан ахборот берилди.
Шундан сўнг, 27 гектарлик майдонда ташкил этилаётган “Бектепа-3” кичик саноат зонаси комплексидаги лойиҳалар тақдимот қилинди ҳамда дастлабки лойиҳа қурилишига старт берилди. Саноат зонасидаги барча лотларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, қисқа муддатда ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, лотлардаги лойиҳаларни молиялаштириш, кредит маблағлари ажратиш бўйича тижорат банклари ва тегишли масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, берилган топшириқлар ижросини жадаллаштириш вазифаси қўйилди.
Вилоят раҳбари Бектепа маҳалласига ташрифини давом эттириб, “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш ҳамда Президентимизнинг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ишга тушириш орқали иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Мутасаддиларга тегишли вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Ҳудудларга ташрифи якунида Шеробод туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, ғўза парвариши, агротехник тадбирларининг бориши билан танишилди. Ривождан орқада қолаётган, оғир далаларда ишларни жадаллаштириш, мутахассислар томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш топширилди. Бу борада сусткашликка йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz