Cурхондарёда ғалла ўрими бошланди

Бугундан Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди. Хусусан, Музработ туманида ўрим-йиғим ишларига киришилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида "Музработ инденим кластер" МЧЖнинг ғалла майдонида ўрим-йиғим жараёнларининг бориши билан танишди.

Вилоят раҳбари комбайнда юриб, ғалла ўрими ва ҳосилдорлигини кўздан кечирди. Шунингдек, шу ернинг ўзида туман сектор раҳбарлари, отярдлар, фермер хўжаликлари вакиллари, комбайн ҳайдовчилари, хўжалик ишчилари билан учрашув ўтказилди.

Воҳамизда, 2024 йил ҳосили учун 89 325 гектар майдондаги ғалла ҳосилини нес-нобут қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун 127 та отряд шакиллантирилиб, 277 та комбайн, 1 387 та ташиш техникаси, 62 та трактор тиркамалари, 129 та кўчма устахона 80 та ёқилғи ташиш воситалари бириктирилган.

Вилоят раҳбари Қизириқ туманида ҳам бўлиб, ғўза парвариши ҳамда пилла ҳосилини қабул шаҳобчаларига топшириш жараёнлари билан танишди. Ўрганишлар давомида ривождан орқада қолаётган майдонлар кўздан кечирилиб, масъуллар огоҳланлантирилди ҳамда тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Пиллакорлар билан учрашув давомида белгиланган режани бажаришда фаоллик кўрсатаётган пудратчиларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.