Сурхондарёда ҳудудий тренерлар учун ўқув машғулотлари бошланди
Концепция асосида жорий йилнинг 28 апрелидан 6 майигача Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ва сайлов жараёни бошқа ташкилотчиларининг малакасини оширишда масъул бўлган республика тренерлари ҳамда масъул шахслар учун семинар-тренинглар ўтказилди.
Бу каби семинар-тренингларнинг бутун мамлакат бўйлаб бир неча босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, Сурхондарё вилоятида бугун бошланган иккинчи босқичда Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган 4 нафар республика тренери вилоятдаги 92 нафар ҳудудий тренер учун 17-21 май кунлари машғулотлар ўтказади.
Бу машғулотлар сайлов жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга жалб этилган ҳудудий тренерлар, шунингдек уларга услубий кўмаклашиш ва ҳудудларда малака ошириш сифатини мониторинг қилиш бўйича шакллантирилган гуруҳларнинг сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишга қаратилган.
Кейинги босқичда эса тайёрланган ушбу ҳудудий тренерлар туман ва шаҳарларга тақсимланиб, июнь-сентябрь ойларида участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун семинар-тренинглар ўтказади. Мазкур ўқувлар туман (шаҳар) марказларида танлаб олинган сайлов участкалари учун ажратилган биноларда 15-21 нафарлик кичик гуруҳларда интерактив усулларда икки кун мобайнида ташкил этилади.
Сўнгги босқичда, яъни участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланганидан сўнг ўқитилган участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар семинар-тренингларда ўзлаштирган билим ва кўникмасини комиссияларнинг бошқа аъзосига, бевосита ўз сайлов участкаларида реал иш жараёнида етказади. Ушбу жараён ҳудудий тренерларнинг методик раҳбарлиги остида амалга оширилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz