Деновда аҳоли даромадларини ошириш ва иш ўринлари яратиш борасида қилинаётган ишлар билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига ташриф буюриб, “Денов равнақ камоли” МЧЖнинг пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр маҳсулотлар сифати билан танишган вилоят раҳбари тадбиркорга корхона фаолиятини кенгайтириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича тавсияларини берди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида темирни қайта ишлаш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимот қилинди. Масъулларга тадбиркорнинг фаолияти ва ташуббусларини қўллаб-қувватлаш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, Истиқлол юлдузи маҳалласида “Сайхунобод” тажрибасини жорий этиш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги ишлар билан танишилди ҳамда “еттилик”нинг бу борадаги ахборотлари тингланди. Аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш, асаларичилик ва иссиқхоначилик фаолияти кўздан кечирилди.

Маҳалла гузарида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган лойиҳалар билан ҳам танишилиб, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга субсидия асосида тикувчилик дастгоҳи ҳамда мотокултиватор топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.