Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жамоат транспорти: Термиз шаҳри ва учта туманда янги йўналишларда йўловчи ташиш йўлга қўйилди

Транспорт бошқармаси аҳолидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда ички ҳудудлар бўйлаб янги йўналишлар бўйича қулай ва сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида автобуслар қатновини йўлга қўйди.

Жумладан, эндиликда аҳоли қуйидаги йўналишларда жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди:

Термиз шаҳри:

ШАЙ 303-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланадиган автобуслар Термиз шаҳрининг “Шимолий автошохбекати”дан Термиз тумани “Жайрахона” массивигача бўлган оралиқда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Ангор тумани:

ШАЙ 238-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланадиган автобуслар Термиз шаҳрининг “Жанубий автошохбекати”дан Ангор тумани марказигача бўлган оралиқда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Жарқўрғон тумани:

ШАЙ 202-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланадиган автобуслар Термиз шаҳри “Шимолий автошохбекати”дан Жарқўрғон тумани марказигача бўлган оралиқда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шўрчи тумани (Синов тариқасида):

ШАЙ 211-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланадиган автобуслар Шўрчи тумани марказидан Олтинсой тумани “Пахтакор чорраҳаси”гача бўлган оралиқда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини яхшилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.