Янги тайинлов

Турсунов Муродилла Холсаидович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали раҳбари лавозимига тайинланди.

М.Турсунов 1979 йилда Шеробод туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

Меҳнат фаолияти давомида Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бошқармасида бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, биринчи ўринбосар ва бошқарма бошлиғи лавозимларида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси бўлиб фаолият юритган.

Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси котибияти мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.