Улуғбек Қосимов: “Ҳудудлардаги муаммоларни кўтариб чиқаётган жамоатчилик фаолларидан миннатдормиз!”

Журналистлар, блогерлар ҳамда воҳа фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида Термиз муҳандислик-технология институтида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Дастлаб, вилоят раҳбари воҳамизда кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, келгусидаги режалар хусусида тўхталиб ўтди. Журналист ва блогерларга амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги ҳамда жойлардаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалалаларни ҳолис ва ҳаққоний олиб чиқиб, уларнинг ҳал этилишида ўз ҳиссаларини қўшаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ташкил этилган мулоқот гуруҳига келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилинди.

Мурожаатлар ижросини тезкорлик билан ҳал этишда жонбозлик кўрсатаётган масъулларнинг фаолияти эътироф этилиб, давлат хизматчиларидан шу тартибда ишни ташкил этиш зарурлиги, шу орқали раҳбарларнинг фаолиятига баҳо берилиши қайд этилди. Шу билан биргаликда, масъуллар томонидан айрим масалалар ечимида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги сабабли фуқароларнинг давлат бошқаруви органларига ишончсизлиги юзага келаётганлиги танқид қилинди.

Учрашув давомида медиа соҳаси ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан ҳудудлар ривожига хизмат қилувчи йўналишларда таклифлар берилди.

Бошқармалар раҳбарларига фаоллар томонидан кўтарилган муаммолар ҳамда билдирилган таклифларни инобатга олиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш вазифаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.