Термиз шаҳрида корхоналар фаолияти ҳамда иш ўринлари яратиш борасидаги ишлар ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди.
Хусусан, “Шодлик” маҳалласида хорижий инвестор «Afghan-German tdted» компанияси томонидан қурилган кўп қаватли турар жойларда ташкил этилган ва 500 минг доллар қийматдаги замонавий тренажёрлар билан жиҳозланган соғломлаштириш маркази фаолияти билан танишилди. Умумий қиймати 4 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида 112 та хонадон, 43 та дўкон ҳамда замонавий соғломлаштириш маркази қуриб битказилган.
Кейинги манзилда вилоят ҳокими “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” МЧЖнинг сутни қайта ишлаш ва музқаймоқ ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона 2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 50 турдаги 1,2 минг тонна музқаймоқ ҳамда 6 минг тонна сутни қайта ишлаш орқали 20 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Корхонада 50 та доимий, 200 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилган. Вилоят раҳбари музқаймоқ ишлаб чиқариш, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш жараёнларини кўздан кечирди.
Шундан сўнг, Жўйжангал маҳалласидаги хонадонларда “Сайхунобод” тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, аҳоли билан суҳбат қилинди.
Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан имтиёзли шартларда ажратилган кредит маблағлари ҳисобига ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам танишилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz