Термиз туманида “Сайхунобод” тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Бугун куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташриф буюриб, “Сайхунобод” тажрибасини жорий этиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, Намуна маҳалласида “Тermez water” МЧЖнинг ичимлик сувларини қадоқлаш цехи фаолияти билан танишилди. Лойиҳа учун Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 100 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган.
Вилоят раҳбари ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш юзасидан тавсиялар берди. Мутасаддиларга тадбиркор фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш топширилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи Ҳаким бобо Қосимов ҳамда Қудратилла Толиповларнинг хонадонларида ҳам бўлинди. Ушбу хонадонларда “Сайхунобод” тажрибаси асосида ҳудуд раҳбарлари ва бириктирилган тижорат банклари кўмагида иссиқхоначилик, лимончилик, боғдорчилик, асаларичилик ва паррандачилик йўлга қўйилган.
Вилоят раҳбари бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ҳудуд тажрибасини оммалаштиришни топширди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz