Вилоятда оғир ҳудуд тоифасига кирувчи 15 та маҳаллада туб ўзгаришлар ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари амалга оширилади

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Қумқўрғон туманидан бошлади. Туманнинг оғир ҳудуди сифатида танлаб олинган Янгиҳаёт маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Вилоят раҳбари маҳалладаги хонадонларда бўлиб, “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни кўздан кечирди. Хусусан, хонадонларда ажратилаётган кредит пакетлар ҳисобига йўлга қўйилган асаларичилик, чорвачилик ва паррандачилик каби лойиҳаларнинг йўлга қўйилиши билан танишди.

Шунингдек, микромарказ ва ёшлар меҳнат гузарлари фаолияти билан ҳам танишилди. Танишув давомида тиббий кўрикдан ўтаётган нуронийлар билан суҳбат қилинди. Уларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда маҳаллада инфратузилмани яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари томонидан ҳар бир ҳудудда танлаб олинган “қизил” тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, келгусидаги вазифалар тақдимот қилинди.

Вилоят раҳбари ҳудудларнинг тақдимотларини кўриб чиқиб, бир ой муддатда танлаб олинган маҳаллаларни “яшил” тоифага ўтказиш, ишларни бугундан жадаллаштириш бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ҳудудлар мутасаддиларига вазифаларни топширди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.