«Ўзбекистон: Энг янги тарих» номли ҳужжатли фильм ижодкорлари Сурхондарёда
Ҳужжатли фильм кейинги йилларда мамлакатимизнинг турли соҳаларида юз берган янгиланишлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб олинган устувор вазифалар ижроси ва одамлар ҳаётида содир бўлган туб ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.
Ижодий гуруҳ аъзолари Сурхондарё вилоятида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий, гуманитар, туризм каби йўналишлардаги ўзгаришларни тасвирга олди.
Фильм сценарийсига мувофиқ вилоятдаги бой тарихга эга археологик ёдгорликлар, Термиз шаҳрининг замонавий кўриниши ва Президентимизнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси, Бойсун туманидаги “Surhon Gaz Chemikal” заводи, Сариосиё туманидаги «Зарчоп» ГEСи сингари иншоот ва корхоналар ҳамда ўзбек-тожик давлат чегарасидаги қишлоқларда тасвирга тушириш ишлари олиб борилди.
Ижодий гуруҳ аъзолари Сурхондарё вилоятида қисқа йилларда содир бўлган йирик янгиланишлар билан яқиндан танишиб, бой таассуротлар билан қайтди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz