Қизириқда янгиланган иккита поликлиника фойдаланишга топширилди ҳамда ёшлар етакчиларининг тақдимотлари билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, янги объектларнинг фойдаланишга топшириш тадбирларида иштирок этиш мақсадида Қизириқ туманига ташриф буюрди.
Дастлаб, туманнинг Работак маҳалласи ҳудудида замонавий кўринишда қуриб битказилган стоматология поликлиникаси фойдаланишга топширилди. Барча зарур шароитлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган поликлиника очилишида нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этишиб, аҳоли саломатлиги йўлида яратилтган қулайликлар учун миннатдорчилик билдиришди.
Шунингдек, “Зоом” платформаси орқали Боғистон маҳалласида жойлашган “Боғистон” оилавий поликлиникасининг янгиланган биноси ҳам очилди. Фойдаланишга топширилган поликлиникаларга “Электрон поликлиника” тизимини йўлга қўйиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш учун компьютер жамланмалари ҳамда жиҳозлар топширилди.
Шундан сўнг, туман ҳокимлигида “Ёшлар дафтари” платформасига киритилган, ишсиз ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида сартарошлик жиҳозлари, пайвандлаш ускунаси, тикувчилик дастгоҳлари ва бошқа асбоб ускуналар ҳамда тумандаги маҳаллалар учун китоб жавонларини топшириш тадбири бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари субсидия асосида асбоб-ускуналар билан таъминланган ёшларга яратиб берилаётган имкониятдан унумли фойдаланиш, шу орқали ўз тадбиркорлигини бошлаш учун пойдевор яратиш бўйича тавсияларини берди.
Ёшларга жиҳозлар топшириш тадбиридан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар ва туманлар бўлим бошлиқларининг ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кўмак кўрсатиш борасида келгусидаги режалари юзасидан тақдимотлари билан танишилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси биносини таъмирлаш лойиҳаси ҳам тақдимот қилинди. Ёшлар етакчилари ишини самарали йўлга қўйиш, камчиликларни бартараф этиб, ёшлар билан манзилли ишларни ташкил этиш вазифаси топширилди.
Кейинги манзилда тумандаги 36-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан танишилди. Мактабнинг мавжуд ҳолати кўздан кечирилиб, эски ўқув биносини таъмирлаш бўйича масъулларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ишларни бошлаш вазифаси юкланди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари билан суҳбат қилиниб, ўтган ўқув йилида самарали меҳнат қилган устозлар фаолияти эътироф этилди, уларга миннатдорчилик билдирилди.
Ҳудудларга ташрифини Бандихон туманида давом эттирган вилоят раҳбари оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Полвонтош маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ва режалаштирилган тадбирлар юзасидан туман сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла “еттилиги”нинг тақдимотлари билан танишди, уларнинг ҳисоботини тинглади. Шунингдек, ҳудуддаги кластер даласида ғўза парваришининг бориши ҳам кўздан кечирилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz