Олтита туманда ғалла ўрими ва ғўза парвариши ўрганилди. Олтинсойда лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ҳудудларга ташрифи Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Олтинсой, Узун ва Сариосиё туманларига бўлди ҳамда ғалла ўрим-йиғим ишлари ва ғўза агротехникаси тадбирларининг бориши ўрганилди.

Танишувлар давомида ҳудудларга бириктирилган вилоят Ишчи гуруҳи аъзоларининг ўтказган ўрганишлари бўйича ахбороти тингланди. Ғўзага озуқа бериш, суғориш, агротехник тадбирларининг бориши, ривождан ортда қолаётган далалар юзасидан қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Мутасаддиларига ўрим давом этаётган далаларда ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш, дон корхоналарига қабул қилиш ва сақлаш ишларини тизимли ташкил этиш топширилди.

Шунингдек, Олтинсой туманида “Олтинсой коттон кластер” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган 1 минг гектар майдонда узумчиликни ташкил этиш лойиҳаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти кўриб чиқилди.

Вазир ва вилоят раҳбари тақдимот билан танишиб, тегишли тавсияларини бердилар. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш, истиқболли, иқтисодий самарадор, реал иш ўринларига эга ташаббусларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.